Линклар

Ироқ: хавфсизлик келишувига имзо қўйилди


17 ноябр куни Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий ва АҚШ элчиси Райан Крокер Бағдодда икки давлат ўтрасида хавфсизлик келишувини имзолади.

БМТ мандати жорий йил охирида тугаганидан кейин АҚШ қўшинларининг Ироқда яна уч йилга қолдиришга йўл очиб берувчи мазкур хавфсизлик шартномаси якшанба куни Ироқ ҳукумати томонидан маъқулланган эди.

Бағдод ва Вашингтон ўртасида эришилган мазкур келишув лойиҳасида 2011 йил охирига қадар Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш ҳамда АҚШ кучларининг Сурия ва Эрон каби қўшни давлатларга Ироқ ҳудудидан ҳужум уюштириши таъқиқланган.

Эндиликда ушбу хавфсизлик келишувининг бир ҳафта мобайнида Ироқ парламенти томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG