Линклар

logo-print

Покистон Афғонистонга юкларни ўтказа бошлади


Покистон ҳукумати Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари таъминотини таъминловчи асосий йўл қайта очилганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта давомида жангарилар мазкур йўлда Афғонистонга кетаётган юк машиналарига ҳужум уюштиргандан сўнг Покистон томони хавфсизликни таъминлаш мақсадида машиналар қатнови тўхтатилишини эълон қилган эди.

Маҳаллий расмийларга кўра, бугун Афғонистондаги коалиция кучларига мўлжалланган таъминот моллари ортилган 30дан зиёд юк машинаси Покистон хавфсизлик кучлари назорати остида Афғонистон чегарасига етиб келган.
XS
SM
MD
LG