Линклар

Таиландда тартибсизликлар давом этмоқда


Таиланд қуролли кучлари бош қўмондони Анупонг Паочинда ҳукуматни мамлакат парламентини тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов белгилашга чақирди.

Бугун Бангкокда матбуот анжумани ўтказган Анупонг Паочинда аксилҳукумат норозилик намойиши иштирокчиларининг пойтахт аэропортини озод этишга чақирди.

Сешанба куни минглаб намойишчи аэропортнинг асосий терминалига бостириб киргандан сўнг, шу кунга белгиланган барча рейслар қолдирилган эди.

Айни пайтда мухолифатчилар бош вазир Сомчаи Ваонгсаватнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Сомчаи Ваонгсават 2006 йилдаги ҳарбий тўнтаришда ҳокимиятдан четлаштирилган собиқ бош вазир Тахсин Шинаватра билан яқин алоқаларда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG