Линклар

logo-print

Саакашвили: ҳарбий амалиёт Россия босқинига жавоб эди


Грузия президенти Михаил Саакашвили август ойида Жанубий Осетияга қарши ҳарбий амалиёт бошлаш тўғрисидаги қарор Россия босқинига жавоб тариқасида қабул қилинганини билдирди.

Россия билан қуролли низо сабабларини ўрганаётган мамлакат парламенти комиссияси мажлисида Саакашвили ҳарбий амалиётларни бошлаш аввалида у иттифоқчилар қўллаб- қувватловига умид қилмаганини ҳам таъкидлади.

Тбилиси раҳбарига кўра, Грузия Абхазия ва Жанубий Осетияни қайтариш мақсадида эмас, балки мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида НАТОга интилмоқда.

XS
SM
MD
LG