Линклар

logo-print

Ўзбекистонда биринчи эркин иқтисодий зона тузилади


Ўзбекистон президент Ислом Каримов “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида” фармон имзолади. Жорий йилнинг 2 декабрида имзоланган мазкур фармон матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган.

Фармонда Навоий вилоятидаги эркин индустриал-иқтисодий зона “жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида” ташкил этилаётгани таъкидланган.

Фармонга мувофиқ, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. ЭИИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудида кириш, ҳудудида бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади".

Шунингдек, мазкур фармонда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 3 миллион евродан 10 миллион еврогача бўлганда 7 йилга, 10 миллион евродан 30 миллион еврогача 10 йилга, 30 миллион евродан ортиқ бўлганда 15 йилга ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Республика мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилиши билдирилган.

XS
SM
MD
LG