Линклар

Ироқ раҳбарияти хавфсизлик битимини имзолади


Кеча Ироқ президенти ҳузуридаги кенгаш АҚШ қўшинларининг 2011 йилга қадар Ироқ ҳудудини тарк этишини назарда тутувчи хавфсизлик битимини тасдиқлади. Ушбу келишувга президент Жалол Талабоний ва унинг икки ўринбосари Тариқ ал-Ҳошимий ҳамда Одил Абдул-Маҳдий имзо чекди.

Айни пайтда Ироқнинг Фаллужа шаҳрида содир этилган икки бомба портлаши оқибатида камида 13 киши нобуд бўлди, 120 дан зиёд одам жароҳатланди.

Портловчи моддаларга тўлдирилган икки юк машинаси полиция биноси яқинида портлатилди. Ҳалок бўлганлар орасида 6 нафар полиция зобити ҳам бор.

Хабарларга кўра, Мўсулда содир этилган бошқа худкуш ҳужум оқибатида икки нафар АҚШ ҳарбийси нобуд бўлди. Айни пайтда АҚШ ҳарбий манбаларига кўра, Ироқда Ал-Қоида жангариларига қарши уюштирилган ҳарбий амалиёт давомида 4 жангари йўқ қилинган, шунингдек, гуруҳга аъзоликда гумон қилиниб 32 киши ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG