Линклар

Саркози Польшада муҳим учрашувлар ўтказмоқда


Франция президенти Николя Саркози Польшанинг Гданск шаҳрида Шарқий Европа давлатлари бош вазирлари билан учрашиб, ЕИнинг глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш режасини муҳокама қилади.

Польша, Эстония, Латвия, Литва, Венгрия, Словакия, Болгария, Руминия ва Чехия ЕИнинг 2020 йилга қадар атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини 20 фоизга қисқартириш режасига қарши чиқиб келмоқда.

Шунингдек, Франция раҳбари бугун Польшада Тибетнинг сургунда яшаётган руҳонийси Далай Лама билан ҳам учрашишни режалаштирган. Айни пайтда расмий Пекин ушбу учрашув Хитой-Франция муносабатларига салбий таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG