Линклар

Фернандес Медведев ва Путин билан учрашади


Аргентина президенти Кристина Фернандес икки кунлик давлат ташрифи билан Москвага жўнаб кетди. Унга Аргентинанинг юздан зиёд йирик тадбиркори ҳамроҳлик қилмоқда.

Ташрифдан мақсад Аргентина-Россия ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, энергетика ва кон саноати соҳаларида келишувлар имзолашдан иборат.

Аргентина раҳбарининг Россия президенти Дмитрий Медведев ва бош вазир Владимир Путин билан учрашиши режаланган.

XS
SM
MD
LG