Линклар

Туркманистон: сайлов натижалари кутилмоқда


Туркманистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган парламент сайлови натижаларининг келаси бир-икки кун ичида эълон қилинишини билдирди.

МСК расмийларига кўра, рўйхатга олинган икки ярим миллион сайловчининг 94 фоизи 14 декабр куни овоз берган.

Парламентдаги 125 ўрин учун ўзаро кураш олиб борган барча 288 нафар номзоднинг мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов сиёсатини қўллаб-қувватлаши айтилади.

Айни пайтда туркман сайловларини МДҲ номидан назорат қилган кузатувчилар ушбу сайлов эркин ва демократик тамойилларга мос тарзда ўтказилганини қайд этди.

ЕХҲТ ҳам ушбу сайловни назорат қилиш учун Ашхоботга кичик кузатувчилар гуруҳини юборган эди.

Расмий Ашхобот ғарблик журналистларнинг мазкур сайловларни ёритишига рухсат бермади.
XS
SM
MD
LG