Линклар

Обама вазирликка Нобел мукофоти совриндорини танлади


АҚШнинг янги президенти Барак Обама Нобел мукофоти совриндорини ўз маъмуриятида Энергетика вазири вазифасига тайинлади.

АҚШ ҳукуматига қарашли Лоуренс Беркли миллий лабораториясининг директори Стивен Чу 1997 йилда физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган.

У иқлим ўзгаришининг асосий сабаби бўлмиш иссиқхона эффектини камайтириш бўйича етакчи мутахассислардан бири сифатида ҳам танилган.

Бу қарорни эълон қиларкан, Обама Чунинг бу вазифага тайинланиши янги маъмуриятда илм-фан алоҳида қадрланишига оид мужда юбориши лозим, деди.

Обама ўз маъмурияти Американинг хорижий нефтга бўлган тобеълигини бартараф қилиш ва энергия воситаларининг янги турларини ишлаб чиқиш борасида жиддий қадамлар қўйишини ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG