Линклар

logo-print

АҚШда устама фоиз кўрсаткичи пасайтирилди


АҚШ Марказий банки устама фоиз миқдорини мисли кўрилмаган даражада камайтириб, молиявий бўҳронга қарши кураш учун бошқа воситалар ҳам ишга солиниши мумкинлигини айтмоқда.

АҚШ Марказий банки сешанба куни устама фоиз кўрсаткичи 1 фоиздан 0,25 фоиз даражасига туширилганини эълон қилди. Мазкур чоранинг бозор фаолиятини рағбатлантириши кутилмоқда.

Марказий банк қарори эълон қилингач, АҚШ молия бозоридаги асосий кўрсаткич Dow Jones Industrial индекси юқорилаб кетди.
XS
SM
MD
LG