Линклар

Афғонистонда талофатлар кўпаймоқда


Афғонистон шарқида АҚШ қўшинларининг афғон полицияси билан биргаликда амалга оширган амалиёти оқибатида Ал-Қоидага алоқадорликда гумон қилинган уч шахс маҳв этилган.

АҚШ қўшинлари матбуот котибига кўра, Xўст вилоятидаги амалиётларда ўлдирилган шахслардан бири аёл бўлиб, у Ал-Қоида ҳаракати билан яқиндан алоқада бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу амалиётда яна бир аёл тан жароҳати олган ва у халқаро кучларнинг ҳарбий госпиталига ётқизилган.

Айни пайтда Xўст вилояти ҳокимининг матбуот котиби ўлдирилган шахсларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG