Линклар

Таъмагирлик афғон расмийларининг обрўсини туширмоқда


Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи Афғонистон полициясида авж олган порахўрлик Кобул ҳукуматининг обрўсига катта путур етказаётганини баён қилди.

Ташкилот хулосаларига кўра, чекка қишлоқларда яшайдиган кўплаб афғонлар учун полиция ҳукуматнинг ягона рамзи ҳисобланади.

Лекин, дейилади Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи ҳисоботида, полиция асосан жиноятларни тергов қилиш билан эмас, балки таъмагирлиги билан ном қозонган.

Бундан ташқари, Афғонистон полицияси кўп вақтини жангариларга қарши кураш билан ўтказади.

Бунга Қўшма Штатлар ҳарбийларининг полиция кучларини Толибонга қарши жалб қилиш ҳаракатлари сабаб қилиб кўрсатилди.
XS
SM
MD
LG