Линклар

logo-print

Россия Эронга S-300ни етказди


Хабарларга қараганда, Россия Эронга S-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа системасини етказиб бера бошлади.

Эроннинг расмий IRNA агентлиги парламент ташқи алоқалар ва миллий хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Қўсарийнинг электрон хатига таяниб хабар қилишича, S-300 системаси Эронга кўп йиллик сўзлашувлардан сўнг етказиб берила бошлаган.

Россия ОАВлари эса, ўтган ҳафтада "ишончли манбалар"га таяниб, Россия S-300 бўйича Эрон билан тузилган шартномани бажаргани тўғрисида хабар қилган, бироқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуотда пайдо бўлган бу хабарни рад этган эди.
XS
SM
MD
LG