Линклар

logo-print

Москвада газ экспортчилари форумга бирлашди


Россия бош вазири Владимир Путин газ истеъмол қилувчи давлатларни ишлаб чиқариш харажатлари кескин ошиб бораётгани боис арзон газ сотиш даври тугагани тўғрисида огоҳлантирди.

Владимир Путиннинг бу сўзлари бугун Москвада жаҳондаги газ экспорт қилувчи етакчи давлат расмийларининг учрашуви чоғида янгради.

Москва йиғинида Эрон, Қатар, Венесуэла, Нигерия, Жазоир, Миср, Индонезия ва Ливия расмийлари иштирок этмоқда.

Хабарларга кўра, бугунги учрашувда газ экспорт қилувчи давлатлар уюшмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Тузилажак уюшманинг асосий мақсади газ етказиб берувчи ва газ истеъмол қилувчи давлатлар ўртасида энергетик сиёсатни мувофиқлаштиришдан иборат экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG