Линклар

logo-print

Хитой: гўдакларни заҳарлаган компания раҳбари судга тортилди


Бугун Хитойда минглаб болаларнинг заҳарланишига сабаб бўлган сут маҳсулотлари ишлаб чиқарган компания раҳбари устидан маҳкама жараёни бошланди.

Агар компания раҳбари айбдор деб топилса, унга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.

Маълум бўлишича, ушбу компания ёш болаларга мўлжалланган сут маҳсулотларига пластмасса ишлаб чиқаришда қўлланиладиган меламин моддасини қўшган.

Меламин қўшилган сутдан эса камида олтита бола нобуд бўлди, 300 мингга яқини эса заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилди.


XS
SM
MD
LG