Линклар

Буш Исроилнинг Эронга ҳужум режасини рад этган


АҚШ президенти Жорж Буш Эрондаги энг йирик ядровий комплексни бомбардимон қилиш тўғрисида Исроилнинг маҳфий сўровини рад этган.

Бу ҳақда “Нью-Йорк таймс” газетаси АҚШ ва хориждаги номи ошкор қилинмаётган етакчи расмийларига таяниб, хабар тарқатди.

Газетанинг ёзишича, ўтган йили Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Эронга ҳужум қилиш учун АҚШ да тайёрланган махсус турдаги бомба ва Ироқ узра парвозга рухсат сўраб, президент Бушга мурожаат қилган.

Бироқ, Мудофаа вазири Роберт Гейтс етакчилигидаги АҚШ маъмурияти расмийлари Эронга бу тариқа қилинган ҳар қандай ҳужум самарасиз эканини айтиб, президент Бушни бундай ҳаракатдан қайтарганини ёзмоқда “Нью-Йорк таймс” газетаси.

Хабарга кўра, Исроил томони бомбардимон қилишни кўзлаган ядровий комплекс Эроннинг Натанцдаги ядровий заводи бўлган.

XS
SM
MD
LG