Линклар

logo-print

ХАТ Маркеловнинг ўлдирилишини қораламоқда


Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халқаро амнистия ташкилоти россиялик адвокат Станислав Меркелов ўлдирилишини қоралади ва Россия ҳукуматини қотиллик юзасидан зудлик билан тергов бошлашга чақирди.

Рус офицери тарафидан ўлдирилган чеченистонлик қиз оиласига адвокатлик қилиб келган Меркелов душанба куни Москвада отиб ўлдирилди.

Ушбу қотиллик чечен қизини ўлдирганлик айби билан қамалган рус зобити Юрий Буданов озодликка чиқарилиши арафасида содир этилди.

Россия прокуратураси Меркеловнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини эхтимолдан қочирмаяпти.

Шунингдек, Станислав Меркелов билан бирга "Новая газета" мухбири Анастасия Бабурова ҳам отилган ўқдан яраланиб касалхонада жон таслим этди.

Бабурова Меркелов билан бирга матбуот анжуманидан қайтаётганида номаълум шахс уларга қарата ўқ узган. Станислав Меркелов инсон ҳуқуқлари соҳасида Халқаро Амнистия билан ҳам ҳамкорлик қилиб келган.

XS
SM
MD
LG