Линклар

Исроил Ҳамасни огоҳлантирди


Исроил ҳукумати¸ агар Ҳамас жангарилари Миср чегарасидаги ер ости тунелларидан қайта қуролланиш мақсадида фойдаланса, Ғазони ҳаводан ўққа тутиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Исроил расмийларига кўра, ҳукумат кучлари Ғазодаги уч ҳафталик амалиётлар давомида камида 150га яқин ер ости тунелларини ишдан чиқарган. Бироқ маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу тунеллардан кўпи қайта фаолият юрита бошлаган.

Расмий Тел-Авивга кўра, Ҳамас жангарилари тунеллар ёрдамида Ғазога қурол-яроқ олиб келади.

Фаластинликлар эса¸ Исроилнинг Ғазо сарҳадларини ёпиб ташлагани боис бу ҳудудга озиқ-овқат ва ёнилғи маҳсулотларини олиб келишнинг ягона йўли мазкур тунеллар эканини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG