Линклар

Ғарб Эроннинг ядровий дастуридан ҳануз ташвишда


Ғарб мамлакатлари вакилларининг таъкидича, Эрон ўз ядровий дастурини давом эттиришда хом ашё етишмовчилиги муаммосига дуч келган.

Айни пайтда “Таймс” нашрининг ёзишича, Буюк Британия, АҚШ, Франция ва Германия дипломатлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бразилия ҳукуматларини Эронга уран сотмасликка кўндиришга уринмоқда.

Ғарб давлатлари Эронни ядровий дастур баҳонасида қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келади. Расмий Теҳрон эса ўз дастури тинчлик мақсадларга қаратилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG