Линклар

Ўзбекистон футболчилари ғалаба қилди


Шаржа шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиянинг “Зенит” клубини 1: 0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматининг 25 январ куни маълум қилишича, ягона голни биринчи таймнинг 7 дақиқасида Илдар Магдеев рақиб дарвозасига киритган.

28 январ куни Осиё чемпионатига танлов ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари футбол клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон жамоаси 30 январ куни Праганинг “Славия” ва 1 феврал куни Озарбайжон терма командаси билан беллашади.
XS
SM
MD
LG