Линклар

logo-print

Ишдан бўшатишлар кўлами кенгаймоқда


Бульдозерлар ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг етакчи Caterpillar заводи давом этаётган иқтисодий бўҳрон туфайли ўзининг 20 минг ходимини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди.

Электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг йирик Philips ҳамда ING банк ва суғурта компаниялари ҳам қарийб 13 минг кишини ишдан бўшатаётганини эълон қилдилар.

Глобал молиявий бўҳрон туфайли Philips компанияси яқин келажакда 6000 кишини ишдан бўшатишини билдирган бўлса, ING компанияси 7000 ишчи ўрнини қисқартираётганини маълум қилди.

Айни пайтда¸ пўлат ишлаб чиқарувчи Corus компаниясининг ҳам жаҳон бўйлаб ўз корхоналаридан 3500 га яқин ишчи ўрнини қисқартириши кутилмоқда.

АҚШнинг телекомуникация соҳасидаги Sprint Nextel Corp. ширкати ҳам яқинда ўзининг қарийб 8000 та ходими кўчада қолиши мумкинлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG