Линклар

ЕИ Украина билан энергетика соҳасини ривожлантиради


ЕИ ва Украина келажакда газ билан боғлиқ муаммолар юзага чиқишининг олдини олиш мақсадида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо сўзларига кўра, ЕИ ва Украина ўзларининг энергетик бозорини, жумладан, газ тизими ва электр қуввати тармоқларини ўзаро бирлаштириш борасида иш олиб боради.

Бугун Украина президенти Виктор Юшченко билан музокаралар олиб борган Солана ЕИ Украинанинг газ транзити тизимини такомиллаштириш ишларига сармоя ётқизиши мумкинлигини ҳам билдирди.

Соланага кўра, ушбу масала 23 март куни Брюсселда режалаштирилган юқори даражали учрашувда муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG