Линклар

Эҳуд Олмерт Хамасни огоҳлантирди


Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Ғазо минтақасининг жанубий районларидан улоқтирилган ракеталарга қарши «номутаносиб жавоб" бўлишидан огоҳлантирди.

Ҳафтада бир марта вазирлар билан ўтказиладиган навбатдаги йиғилишда сўзлаган Олмерт : "Агар Хамас жангчилари ўт очишни тўхтатмаса, Исроил қарши ҳужум қилиш тўғрисидаги ваъдасини бажаради", деди.

Бугун Ғазо минтақасидан улоқтирилган 4 та ракета Исроил жанубига келиб тушди. Ҳозирча жабрланганлар йўқ.

Исроил қуролли кучларининг Хамасга қарши ҳарбий амалиёти 18 январ куни якунланган эди. Ўша вақтда эришилган сулҳ шартлари эса вақти-вақти билан бузилмоқда.

XS
SM
MD
LG