Линклар

logo-print

Анбарда комендантлик соати бекор қилинди


Ироқнинг Анбар вилоятида жорий қилинган комендантлик соати бекор қилинди.

Душанба куни Анбар вилоятида истиқомат қилувчи сунний араблар 31 январ кунги маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказилган сайлов натижаларини қалбакилаштиришга уринишлар бўлаётгани юзасидан норозилик билдиргандан сўнг, вилоятда комендатлик соати жорий қилинган эди.

Ироқ қўшинлари қўмондони генерал Мурдҳий Мишхин сўзларига кўра, тун бўйи вилоятда ҳеч қандай жиддий қонунбузарчилик ёки тартибсизликлар кузатилмаган.

31 январ кунги сайлов натижаларининг жорий ҳафта якунига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG