Линклар

logo-print

Россия АҚШ билан алоқаларни яхшилаш ниятида


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон стратегик масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Россия ташқи ишлар вазирлигига кўра, Лавров ва Клинтон xоним бу ҳақда телефон орқали бўлган мулоқот чоғида келишиб олган.

Вазирликнинг билдиришича, расмийлар ўзаро алоқалар ривожи, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик ва стратегик жиҳатдан муҳим бўлган масалаларда мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлигини алоҳида қайд этганлар.

Россия-АҚШ муносабатлари Грузиядаги ҳарбий можаро ҳамда Вашингтоннинг Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси туфайли анча совуқлашиб қолган эди.

Бироқ Оқ уй маъмурияти ўзгаргандан сўнг Москва ва Вашингтон ўзаро алоқаларни қайтадан йўлга қўйишга умид қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG