Линклар

logo-print

АҚШ Эрон билан воситачиларсиз сўзлашмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама Америка билан Эрон ўртасида юзма-юз музокаралар имкониятини ахтариш ниятида эканини баён қилди.

Душанба куни Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Обама хавфсизлик кенгаши аъзолари Қўшма Штатларнинг Эрон билан бевосита гаплашиши мумкин бўлган йўлларни ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши учун жуда кўп тўсиқлар борлигини тан олган Обама Америка билан Эрон “ўзаро ҳурмат”га асосланган муносабатларни қуриши мумкинлигини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG