Линклар

АҚШ сенатори вазирликдан воз кечди



Республикачи сенатор Жад Грегг Оқ уй янги маъмуриятида Савдо вазири лавозимига кўрсатилган ўз номзодини қайтариб олди.


Жад Грегг пайшанба куни ўз қарорини эълон қилар экан, Обама маъмурияти билан бир қатор масалалар, жумладан, 789 миллиард долларлик қутқарув режаси борасида тортишувга борганини маълум қилди.


Жад Грегг ¸ Обама маъмуриятида юқори лавозимга тақдим этилиб, кейинчалик ўз номзодини тортиб олган учинчи расмийдир.


Ўтган ой Нью Мексико губернатори Билл Ричардсон ҳам Савдо вазирлигига Барак Обама томонидан кўрсатилган ўз номзодини қайтариб олган эди.


Бундан бир оз аввал собиқ сенатор Том Дашл ҳам тўланмаган солиқлар борасидаги айбловлар ортидан Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазири лавозимидан воз кечган эди.

XS
SM
MD
LG