Линклар

logo-print

АҚШ БМТга кўмаклашади


АҚШ президенти маъмурияти БМТ нинг ирқчилик муаммосига бағишланган конференциясини ташкил этишга кўмаклашади.

Айни пайтда Исроил АҚШ ва Европа Иттифоқини бу йилги анжуманда иштирок этмасликка чақирмоқда.

Ирқчилик муаммосига бағишланган биринчи конференция 2001 йилда ўтказилганди. Конференция давомида сионизм, яъни Фаластинда яҳудийлар давлатини барпо этиш ғояси ирқчилик билан тенглаштирилганига қарши чиқиб АҚШ ва Исроил вакиллари анжуманни намойишкорона тарк этган эди.

Навбатдаги анжуман апрел ойида Женевада ўтказилади.
XS
SM
MD
LG