Линклар

Наманган вилоятида ҳам ҳоким алмашди


Норасмий хабарларга кўра, 19 феврал куни Наманган вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.


Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев раислик қилган йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, вилоят ҳокими Икромхон Нажмиддинов ўз вазифасидан озод этилган.


Шу пайтгача вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Юсупов эса айни куни Наманган вилоятига ҳоким этиб тайинланган.

18 феврал куни Жиззахда ҳам вилоят депутатлар кенгашининг навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Сессия якунида Жиззах вилояти ҳокими Мусо Анорбоев ўз лавозимидан озод қилинди.

Шавкат Мирзиëев қатнашган мазкур йиғинда 37 яшар Маҳмуд Холбўтаев вилоят ҳокими этиб тайинланди.


XS
SM
MD
LG