Линклар

Ўзбекистонда Корея ширкатларига йўл берилди


Ўзбекнефтегаз корхонаси Кореянинг DongHo ENC ширкати билан ҳамкорликда табиий газ электрон ўлчагичлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этади.

Ўзбекнефтегаз расмийсининг Марказий Осиё янгиликлар хизматига маълум қилишича, мазкур қўшма корхона Навойи эркин иқтисодий ҳудудида қурилади.

Шунингдек, Кореянинг Daewoo International ширкатига ҳам Ўзбекистон ҳудудида беш йил мобайнида геологик қидирув ишларини ўтказиш ҳуқуқи берилган. Бу ширкат Ўзбекистонга 40 миллион доллар миқдорида сармоя ётқизишини билдирган.

Бу сармоя Устюрт нефт ва газ ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш учун сарфланади.
XS
SM
MD
LG