Линклар

logo-print

Оскар совриндорлари эълон қилинди


Британиялик киноижодкорларнинг “Кулбадан чиққан миллионер” фильми 2009 йилнинг энг яхши фильми деб топилди.


Мумбай харобаларида ўсиб улғайган ака-ука тақдири тўғрисидаги фильм Америка киноакадемиясининг яна еттита “Оскар” мукофотига сазовар бўлди. Ушбу фильм ижодкори Данни Бойл йилнинг энг яхши режиссёри номинациясида ғолиб чиқди.


Кейт Винсет “Мутоалачи” фильмида ўйнаган роли учун йилнинг энг яхши актрисаси, “Милк” фильми бош қаҳрамони Шон Пенн эса йлнинг энг яхши актёри деб топилди.

Глобал иқлим ўзгариши муаммолари ва оқибатлари тўғрисидаги “Валл-И” анимацион фильми ўз номинациясида ғолиб топилди.

Япониялик киноижодкорларнинг "Жўнаб кетиш" асари энг яхши хорижий фильм номинациясида ғалаба қозонди.

XS
SM
MD
LG