Линклар

НАТО Россия билан музокара бошлайди


НАТО бош котиби Яаап Де Ҳооп Схефер альянс Ташқи ишлар вазирлари Россия билан олий даражали сўзлашувларни қайта бошлашга келишиб олганини маълум қилди.

Бу музокаралар ўтган йил август ойида Россия-Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг тўхтатиб қўйилган эди.

НАТОга аъзо давлат Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашуви доирасида гапирган Яаап Де Ҳооп Схефер Россиянинг халқаро майдонда тутган ўрнини инкор этиб бўлмаслигини таъкидлади:

- Россия халқаро сиёсий саҳнадаги муҳим ўйинчи. Бу улар билан гаплашмасликнинг иложи йўқ дегани, деди НАТО бош котиби.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG