Линклар

logo-print

АҚШ вице-президенти Брюсселда


Вице-президент Жозеф Байден АҚШ янги маъмуриятининг Афғонистон бўйича стратегиясини НАТОдаги иттифоқчилар билан муҳокама қилиш мақсадида Брюсселга сафар қилмоқда.

Сешанба куни Байден НАТО бош котиби Яаап Де Хооп Схеффер ва альянс кенгаши аъзолари билан музокаралар ўтказади.

Президент Барак Обама маъмурияти Афғонистон ва қўшни Покистондаги эктремизмга қарши курашга оид АҚШ стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари¸ Афғонистонга қўшимча 17 минг ҳарбий юбориш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан Барак Обама, якшанба куни АҚШ нинг толибон ичидаги мўътадил кучлар билан музокара бошлаш эҳтимолига ишора қилди.
XS
SM
MD
LG