Линклар

Германия 2500 ироқликка бошпана беради


Қочқинлар бўйича БМТ олий комиссарлиги Германия ҳукумати ироқлиқ 2500 нафар қочқинни қабул қилишга розилик берганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Германияга келиши кутилаётган қочқинларнинг 2000 нафари ҳозирги пайтда Сурияда, қолган 500 нафари эса Иорданияда жон сақламоқда.

Қочқинлар бўйича олий комиссарликнинг Аммандаги ваколатхонаси матбуот вакили 65 кишидан иборат 17та оиланинг яқин кунларда Иорданияни тарк этишини билдирди.

АҚШ қўшинларининг 2003 йилда Ироққа бостириб кириши натижасида ҳозирга қадар 2.2 миллион фуқаро ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, улардан 1.5 миллиони Сурияда, 500 мингга яқини эса Иорданияда бошпана топган.
XS
SM
MD
LG