Линклар

logo-print

Венгрия бош вазири истеъфога кетмоқчи


Венгрия бош вазири Ференц Дюрчан истеъфога чиқажагини маълум қилди.

Бош вазирнинг таъкидича, давом этаётган иқтисодий бўҳрон шароитида Венгрияда янги ҳукумат тузиш эҳтиёжи юзага келган.

Ференц Дюрчан душанба куни парламентда ўз қарорини расман эълон қилишини билдирди.

Глобал молиявий бўҳрон Венгрия иқтисодига жиддий зарар етказди.

Шу пайтгача халқаро ҳамжамият, жумладан, Халқаро валюта жамғармаси иқтисодий бўҳронни енгиб ўтиши учун Венгрия ҳукуматига 25 миллиард долларлик ёрдам кўрсатди.
XS
SM
MD
LG