Линклар

Сенат элчилар номзодини тасдиқлади


Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси - Сенатнинг навбатдаги йиғилишида Туркманистон ва Малайзияга тайинланган янги элчилар номзоди тасдиқланди.

Регнум ахборот агентлигининг Олий Мажлис матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, дипломат Шерзод Файзиев Ўзбекистоннинг Туркманистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.

Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган 45 ёшли Шукур Собитов эса Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG