Линклар

Малайзия ва Туркманистонга янги элчилар тайинланди


Ўзбекистон Олий мажлиси сенаторлари Туркманистон ва Малайзияга янги элчиларни тайинладилар.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Шерзод Файзиев Ўзбекистон Олий Мажлисининг юқори палатаси Сенат қарори билан Туркманистонга янги Фавқулодда ва Мухтор Элчи этиб тайинланган.

Маълум бўлишича, 40 ёшли Шерзод Файзиев шу пайтгача Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти бош котибининг муовини вазифасини бажариб келган.

Шу куннинг ўзида Сенат қарори билан Шукур Собитов Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG