Линклар

Юшченко Украина аҳволидан ташвишда


Украина президенти Виктор Юшченко парламентда қилган чиқишида мамлакат иқтисодини бўҳрондан қутқаришга қаритилган ҳукумат саъй-ҳаракатларини муфовиқлаштиришга чақирди.

Депутатлар билан учрашувда президент Виктор Юшченко мамлакатда иқтисодий ўсиш кўрсаткичининг биргина январ ва феврал ойлари давомида 25-30 фоизга қисқарганини маълум қилди.

- Мамлакат ичкарисидаги вазият оғир бўлсада, ўта фожеали эмас. Ҳарқалай¸ жарга қулаб тушайдиган аҳволда эмасмиз. Бироқ мамлакатимиз бир қатор жиддий муаммолар, жумладан, иқтисодий чўкиш, сиёсий бўҳроннинг тобора кенгайиб бораётгани ва ижтимоий норозиликларга дуч келмоқда, деди Виктор Юшченко.

Шунингдек, Украина раҳбари депутатлардан мамлакатнинг 2009 йилги бюджетига ўзгартишлар киритишни ҳам талаб қилди.
XS
SM
MD
LG