Линклар

Германия канцлери Кобулга келди


Германия канцлери Ангела Меркел Афғонистонга сафар қилди.

Сафар давомида Ангела Меркелга Германия Мудофаа вазири Франц Жозеф Юнг ҳамроҳлик қилмоқда.

Бу Германия канцлерининг 2007 йилдан буён Афғонистонга қилаётган биринчи сафаридир.

Ўтган ҳафта Франциянинг Страсбург шаҳрида ўтказилган НАТО саммитида Германия Афғонистондаги ўз қўшинлари сонини 3800дан 4400 ҳарбийга етказишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG