Линклар

Обама масъулиятни ироқликларга топширмоқчи


АҚШ Президенти Барак Обама келаси 18 ой давомида Америка қўшинлари Ироқни тарк эта бошлаши ва бу давр мамлакат учун “муҳим бўлиши мумкинли”ни таъкидлади.

Сешанба куни Ироққа кутилмаган сафар қилган Обама “ироқликларга мамлакат учун масъулиятни ўз зиммасига олиш” фурсати келганини баён қилди.

- Ироқликларга масъулиятни топширишимиз керак бўлган вақт келди. Улар мамлакат учун масъулиятни ўз зиммасига олишилари керак. Бунинг учун улар сиёсий қарорларни қабул қилишлари лозим бўлади,- деди Обама.

Америка президенти даставвал Бағдод яқинидаги базада АҚШ ҳарбий қўмондонлари билан учрашди.

Оқ уй тарқатган хабарга кўра, Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Рэй Одиерно президент билан суҳбатда жорий ҳафтада мамлакат бўйлаб кузатилган зўравонликлар кўлами 2003 йилдаги истилодан бери энг паст бўлганини маълум қилган.

Обама база ҳудудида Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий билан ҳам учрашди.

Ал-Маликий АҚШ президентига хавфсизликка оид вазиятни яхшилаш ҳаракатлари давом этишини ваъда қилди.
Обама ўз навбатида Ироқ раҳбарини сиёсий кучларни бирлаштириш бйўича чораларни кўришга чақирди.

Қарийб беш соат давом этган Ироқ сафаридан кейин Обама Вашингтонга жўнаб кетди.
XS
SM
MD
LG