Линклар

logo-print

Обама ироқликларни муросага чақирди


АҚШ президенти Барак Обама америкалик ҳарбийларнинг Ироқни тарк эта бошлашини таъминлаш мақсадида Ироқдаги сиёсий партияларни ўзаро муросага эришиб, мамлакат учун масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирди.

Барак Обама бу ҳақда сешанба куни Ироққа қилган сафари чоғида гапирди.

Америка президенти даставвал Бағдод яқинидаги базада АҚШ ҳарбий қўмондонлари ва аскарлари билан учрашди.

- Маъсулиятни ироқликларга топшириш вақти келди. Улар мамлакат учун масъулиятни ўз зиммасига олишлари керак. Бунинг учун улар сиёсий ҳозирлик кўришлари лозим бўлади, деди Обама.

Қарийб беш соат давом этган сафар чоғида Барак Обама Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий билан ҳам учрашди. Бу учрашувда Оқ уй раҳбари келаси 18 ой давомида Америка қўшинлари Ироқни тарк эта бошлаши ва бунинг мамлакат учун белгиловчи давр бўлажагини таъкидлади.

Ҳозир Ироқда АҚШнинг 140 мингга яқин ҳарбийси сафарбар қилинган.
XS
SM
MD
LG