Линклар

logo-print

Руслан Ямадаевнинг қотили қўлга олинди


Россия терговчилари таниқли чечен сиёсатчиси, собиқ давлат думаси депутати Руслан Ямадаевнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинганини айтмоқда.

Сешанба куни ҳибсга олингани айтилаётган кишининг шахси ошкор қилингани йўқ.

Ўтган йилнинг сентябрида Москвада отиб кетилган Руслан Ямадаев, ўтган ойда Дубайда ўлдириб кетилган собиқ чечен жангариси Сулим Ямадаевнинг акаси бўлган.

Дубай полицияси Сулим Ямадаевнинг ўлдирилишида Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг яқин сафдошини айбламоқда.
XS
SM
MD
LG