Линклар

Ирқчиликка қарши анжуман бошланди


Бугун Женева шаҳрида ирқчилик муаммосига бағишланган халқаро анжуман бошланади.

Исроил адолатсиз тарзда танқид қилиниши мумкинлигидан хавотирга тушган беш давлат, яъни Қўшма Штатлар, Исроил, Канада, Ҳолландия ва Австралия БМТ хомийлигидаги мазкур анжуманга бойкот эълон қилди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, Ҳюман райтс вотч Европа раҳбарларини анжуманда қатнашишга даъват қилиб, ксенофобия асосида уюштирилаётган ҳужумларнинг олдини олиш ҳақида фикрини билдиришга чақирди.

Рим Папаси Бенедикт ирқчиликка қарши курашда мазкур анжуман муҳим эканини айтди.

Анжуманнинг биринчи кунида Исроилнинг ашаддий танқидчиси бўлган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод нутқ сўзлаши режаланган.
XS
SM
MD
LG