Линклар

Эронда қамалган журналист шикоят аризаси бериши мумкин


Расмий Теҳрон Вашингтонни АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб, саккиз йилга қамалган америкалик журналист Рухшона Собирий ишига сиёсий тус бермасликка чақирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳассан Қашқавий журналист суд ҳукмига қарши шикоят аризаси топшириши мумкинлиги ҳамда АҚШ Эрон мустақиллиги ва суд қарорини хурмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

АҚШ президенти Барак Обама Рухшона Собирий тақдиридан жиддий ташвиш билдириб, журналист айбсиз эканига ишонишини маълум қилди.

Америкалик журналистнинг Эронда қамалиши расмий Вашингтон Теҳрон билан алоқаларни йўлга қўйишга уринаётган бир пайтга тўғри келди.


XS
SM
MD
LG