Линклар

Обама Яқин Шарқ лидерларини Оқ Уйга таклиф қилди


Яқин Шарқ тинчлик жараёнига туртки бериш мақсадида АҚШ президенти Барак Обама Исроил, Фаластин ва Миср раҳбарларини яқин ҳафталар ичида Оқ Уйга таклиф қилди.

Сешанба куни Вашингтонда Иордания қироли Абдуллоҳ билан учрашган Обама Исроил ва Фаластин раҳбарлари бу имкониятдан самарали фойдаланишига умид билдирди:

- Биз мулоқотни чексиз давом эттира олмаймиз, деган гапга қўшиламан. Муваффақиятга эришилганини халққа кўрсатиш учун айрим ҳолларда чоралар кўриш керак бўлади. Биз яқин ойларда шундай бўлишини кутаяпмиз. Томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаб, тинчлик жараёнига туртки бериш учун биз ёрдам берамиз, деди АҚШ президенти.

Барак Обаманинг Исроил, Фаластин ва Миср раҳбарлари билан учрашуви июнь ойида бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Исроил ва Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўртасида зиддият бўлганига қарамай, Эрон билан бевосита “қатъий” дипломатик мулоқот давом этишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG