Линклар

Норвегияда Арктика масаласи муҳокама этилади


Бугун Новегияда Арктика муаммосига бағишлан халқаро анжуман иш бошлайди.

Ушбу анжуманда Арктикага чиқувчи давлатлар, жумладан, Россия, АҚШ, Канада, Дания, Исландия ва Норвегия расмийлари иштирок этмоқдалар.

Анжуман арафасида Норвегия Ташқи ишлар вазири Йонас Гар Стёре Арктикадаги музликларнинг эриши нефт ва газ конларини ўрганиш учун янги имкониятлар очишини айтди.

Бундан ташқари, Норвегия вазири келажакда Арктика масаласида юзага чиқиши мумкин бўлган зиддиятларни олдини олиш мақсадида, ҳозирдан умумий қоидалар ишлаб чиқиш фурсати келганлигини билдирди.

АҚШ собиқ вице-президенти Алберт Горнинг мазкур анжуманда музликлар эриши мавзуида ҳисобот тақдим этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG