Линклар

Германия Ташқи ишлар вазири Кобулга борди


Германия Ташқи ишлар вазири Франк Вольтер Штайинмайер Афғонистондаги терроризмга қарши курашга Покистон ҳам иштирок этиши назарда тутилган минтақавий ечим топиш ғоясини қувватлашини маълум қилди.

Кобул сафари чоғида гапирган Германия расмийси: "Афғонистондаги уринишларга Покистон ҳам жалб қилинмас экан, бу ердаги ҳаракатларимизнинг самараси биз кутганчалик бўлмайди", дея қайд этди.

Икки кунлик сафар билан Кобулга келган Штайинмайер мамлакат президенти Ҳамид Карзай билан музокаралар олиб борди.
Ҳозирда Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар сафида 3750 нафар германиялик аскар хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG