Линклар

logo-print

АҚШ Давлат департаменти ҳисобот эълон қилди


АҚШ Давлат департаментининг янги ҳисоботида Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақаларида ўрнашиб қолган Ал-Қоида жангариларининг Ғарбга энг жиддий таҳдид солаётгани айтилган.

Ушбу ҳисоботда Эрон дунёда террорчиларга энг фаол ҳомийлик қиладиган давлат сифатида тилга олинади.

“Дунё бўйича террорчилар ҳужумлари камайган бўлса ҳам Покистонда бундай ҳужумлар сони 2008 йилда икки баробарга ортиб кетди”, дейилади ҳисоботда.

Ўтган йили Покистонда террорчилар қўли билан 2293 киши ўлдирилган.

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида айтилишича, террорчиларга энг фаол ҳомийлик қиладиган Эроннинг Революция қўриқчилари корпуси Фаластин, Ливан, Ироқ ва Афғонистондаги жангариларга ёрдам бериб келмоқда.
XS
SM
MD
LG