Линклар

АҚШ рецессиядан эртароқ чиқиши мумкин


АҚШ Марказий банки раиси Бен Бернанке Америка иқтисодида ўсиш жорий йилдаёқ кузатилиши мумкинлигини таъкидлади.

Конгрессдаги тингловлар чоғида Бернанке АҚШ иқтисодий рецессиядан кутилганидан олдинроқ чиқиши мумкинлигига ишора қилувчи ижобий ҳолатларни тилга олиб ўтди.

Бен Бернанкенинг таъкидича, мамлакатда кўчмас мулк бозоридаги вазият барқарорлаша бошлаган, истеъмолчилар фаоллиги ҳам ортган.

Шунга қарамай, ишсизлар сони ортиб бораётгани Америка иқтисодидаги асосий муаммо бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ АҚШ Марказий банки Обама маъмуриятининг молиявий бўҳронга қарши кўраётган чоралари иш берган тақдирда мамлакат иқтисоди 2010 йилда оёққа туриши мумкинлиги ҳақида башорат қилган эди.
XS
SM
MD
LG